АҚШнинг Марказий разведка бошқармаси (МРБ) «ҳақиқатни ошкор қилиш» учун рус тилини биладиган ходимларни жалб қилмоқда.

«Рус тилида гаплаша оласизми? Сиз олий маълумотли АҚШ фуқаросимиз? Миллий хавфсизликка қизиқасизми? Сизнинг маҳоратингиз бу ерда керак», - дейилади МРБнинг Twitter’даги хабарида.

Хабарга бириктирилган расмдаги ёзувда «МРБ тилшунос-ходими сифатида ҳақиқатни ошкор қилиш мумкин экани» айтилади.

Маҳкама хабари фойдаланувчиларга кучли таъсир кўрсатди. Хусусан, улардан бири «Трампда энди иш бор», деб ёзган. Буюк британиялик бир фойдаланувчи эса шундай деб ёзди: «Бу иш таклифи билан чиқилган энг зерикарли хабар. Сиз фильмларни кўрмайсизми?». Twitter’нинг АҚШдан бўлган бошқа бир фойдаланувчиси шундай деб ёзган: «Бу йигитлар гап нимада эканлигини билишади. Россияда сайловлар яқинлашаётгани ҳақида миш-мишлар мавжуд».

Аввалроқ, Германиянинг Optronic HR кадрлар агентлиги Германияда АҚШ ҳарбий машқлари учун рус тилида гаплашадиган одамларни қидиришаётгани ҳақида хабар берганди. Пентагоннинг маълум қилишича, Германияда жойлаштирилган АҚШ қўшинлари машқларида «рус тилида сўзлашувчи статистларнинг» иштироки қандайдир ҳаракатларга тайёргарлик ҳисобланмайди.