Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев нефть ва нефть маҳсулотлари, йирик ва майда чорва ҳайвонлари, гўшт ва майда чорва ҳайвони гўштлари, балиқ маҳсулотлари, картошка, сут, ун ва бошқа бирламчи озиқ товарларга қўйилган импорт божини бекор қилди. Бу ҳақда президент томонидан 29 сентябрь куни имзоланган қарорда хабар берилади.

Жорий йилнинг 1 октябр кунидан бошлаб, айрим турдаги товар ва маҳсулот, умумий ҳисобда 94 та гуруҳда таснифланган маҳсулотларга янги бож ставкалари, 34 та гуруҳдаги товарларга нисбатан янги ставкадаги акциз солиқлар жорий этилиши кутилмоқда. 

Импорт ўрнини босувчи ва экспортга йўналтирилган маҳсулотлар ишлаб чиқаришни янада рағбатлантириш, унинг рақобатбардошлигини ошириш, миллий ишлаб чиқарувчиларни хориждан киритилаётган хомашё ва материаллар билан таъминлашда қулай шарт-шароитлар яратиш, шунингдек, аҳолининг истеъмол талабини қаноатлантириш мақсадида қабул қилинган қарор халққа хизмат қилиши тайин.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввал, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 4 сентябрь куни «Ўзбекистон Республикаси ташқи иқтисодий фаолиятини тартибга солишнинг навбатдаги чора тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинганди.