Фото: Trendymen

Саудия Арабистони шайхи ўзининг АҚШдаги дабдабали хонадонларини кўрсатди

Қироллик оиласи вакиллари қандай яшаши кўпчиликда қизиқиш уйғотади. Аммо ҳамма бадавлат инсонлар ҳам шахсий ҳаётлари, ўзларининг қандай истиқомат қилаётганликларини кўрсатишни хоҳлайвермайди. Бироқ Саудия Арабистони шаҳзодаси Наваф бин Султон бин Абдулазиз Ал-Сауд ўзига тегишли дабдабали апартаментларини сотувга қўйди. Шу муносабат билан аксар хоҳловчилар шаҳзодалар аслида қандай истиқомат қилишларидан хабар топиш имконига эга бўлишди.

Фото: Trendymen

Апартаментлар Trump Place мажмуасида жойлашган

Ҳашаматли апартаментлар Манхэттеннинг Юқори Вест-сайдида, 31 қаватли Trump Place мажмуасидажойлашган. У 5, 6 ва7 қаватларни эгаллаган.

Фото: Trendymen

Меҳмонхонадан Ҳадсон дарёсининг ажойиб манзарасига қараб туради

Унинг аниқ майдони аниқ эмас. Фақатгина мажмуа маъмурияти шаҳзодага фойдаланиш учун 6 та алоҳида кенг хонани тақдим этгани, уларда таъмирлаш ишлари ўтказилганидан сўнг, қиммат апартаментларга айлангани аниқ. Бир қарашда унинг майдони қанчалик катта эканини сезиш қийин эмас.

Фото: Trendymen

Меҳмонхонанинг ўзи бир қаватда жойлашган

Фото: Trendymen

Меҳмонхона майдони 60 м2

Бугунги кунда бу квартирада 4 та ётоқхона бор. Уларнинг ҳар бирининг ёнида алоҳида меҳмонхона ёддан кўтарилмаган. 4 та ювиниш хоналарида 6 та ванна ва душ хонаси қурилган.

Фото: Trendymen

Апартаментларда алоҳида меҳмонхонали 4 та ётоқхона бор

Фото: Trendymen

Барча хонадан Ҳадсон дарёсининг ажобий табиат манзарасидан баҳра олиш мумкин

Фото: Trendymen

Ошхона 18 кишига мўлжалланган

Фото: Trendymen

Ётоқхонада ортиқча безаклар йўқ

Фото: Trendymen

Ётоқхона ва шахсий меҳмонхона ёрқин рангларга бўялган

Фото: Trendymen

4 та ювиниш хонасидан бири

Мажмуа маъмурияти, шунингдек, шаҳзода хавфсизлиги борасида жиддий қайғурган. Унинг ҳар бир қаватида махсус ўқ ўтказмайдиган хона бор.

Фото: Trendymen

Хонадоннинг ҳар бир қаватида ўқ ўтказмадиган хор мавжуд

Фото: Trendymen

Саудия шаҳзодасининг апартаментидаги спорт зали

Интерьери қорага уйқаш бўлган оқ тусда. Дизайни мутлақ эътибор тортувчи эмас. Бу ерда ялтир-юлтир ишлов берилмаган. Ялтироқ юзалар, локланган ва шишали юзалар, чарм қопламалар, Италиянинг Calacatta мармари билан қопланган хоналар ва Baccarat хрустал қандилидан дабдабали муҳитни сезиш мумкин. 

Фото: Trendymen

Ўйин хонасидаги бильярд столи

Фото: Trendymen

Шахсий СПА-салон

Апартамент интерьерида ортиқча нарсанинг ўзи йўқ. Ҳаммаси минималист даражасида.

Фото: Trendymen

Бар турғичи

Унинг энг эътиборли жиҳати – Crestron хавфсизлик тизимидир. У автомат равишда ташриф буюрувчилар, ёруғлик, ТВ, жакузи ва бошқаларни назорат қилади. 

Фото: Trendymen

Апартаментларда Crestron хавфсизлик тизими ишлайди

Фото: Trendymen

Сигара хонаси алоҳида ҳаво айлантириш тизимига эга

Албатта, бу апартаментлар дабдабалидир. Кишини ажаблантирадиган жиҳати шундаки, шайх хонадонида кўр-кўрона дабдабабозлик ва олтин тусли безакларга кўзингиз тушмайди. Ҳа, айтганча, кенг оммада мавжуд қарашларга зид равишда, Саудия подшоҳлик оиласи жуда замонавийдир.