2017 йил 27 сентябрь куни соат 18:20 ларда, Юнусобод тумани, Амир Темур кўчасида жойлашган “Ўзбекинвест” биноси қаршисида, 1988 йилда туғилган ҳайдовчи “Каптива” русумли автомашинасини бошқариб кетаётиб, пиёдани уриб юборган. Натижада пиёда - 1991 йилда туғилган эркак киши йўл-транспорт ҳодисаси жойида вафот этган. Бу ҳақда пойтахт ИИББ хабар берди.

Мазкур ҳолат юзасидан Юнусобод тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 266-моддаси 2-қисми (транспорт воситасини бошқарувчи шахс томонидан транспорт воситалари ҳаракати ва улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш, одам ўлишига сабаб бўлса) аломатлари билан жиноят иш қўзғатилган.