Яқингинада Америка президенти Дональд Трамп солиқ ислоҳотлари ўтказишни режалаштираётгани ҳақида маълум қилинди. Хўш, нима учун Американинг Apple, GE, Amgen, Merck & Co ва Ralph Lauren каби компаниялар акциялари кўтарилишини кутиш мумкин? Goldman Sachs АҚШда кутилаётган солиқ ислоҳотлари ҳақида батафсил ҳисобот тақдим этди, деб хабар қилмоқда Investopedia. 

Банк ҳисоб-китобларига кўра, S&P 500 гуруҳига кирувчи (Американинг энг йирик 500 компанияси) фирмалар мамлакатга камида 250 млрд долларни қайтаради. Бу маблағлар акцияларни харид қилиш, дивидендларни кўтариш ва турли хил инвестицияларга сарфланиши мумкин. Истиқболда технология, молия, энергетика ва соғлиқни сақлаш соҳасида фаолият юритувчи компаниялар акциялари қимматлашувига олиб келиши эҳтимол. 

Goldman томонидан ёдга олинган 20 компаниядан қуйидаги 5 та компания алоҳида эътироф этилмоқда. 

Булар, компьютер ва смартфонлар ишлаб чиқарувчи Apple, саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи General Electric, Amgen биотехнология корпорацияси, дори-дармонлар ишлаб чиқарувчи Merck & Co ва мебель, кичик-кечак ва аксессуарлар ишлаб чиқарувчи Ralph Lauren компаниясидир. 

Фото: Apple Inc/Wikipedia

Улкан захиралар

Goldman ҳисоботида қайд этилишича, S&P 500 таркибидаги компаниялар Америкадан ташқарида 2,5 трлн доллардан ортиқ маблағни қайта инвестиция қилинган даромад сифатида сақламоқда. 920 млрд доллар солиққа тортилмайдиган пул захирасидир. S&P 500 га киручи ҳар бир компанияга ўртача 2 млрд долларлик хорижий ликвидли активлар тўғри келади. Юқорида номи келтирилган 5 компаниянинг 4 тасига тегишли бу маблағлар сезиларли кўпдир.

Фото: Amgen Inc./Wikipedia

Хусусан, Apple корпорацияси хорижда 216 млрд долларини сақламоқда, GE — 35 млрд, Amgen — 36 млрд, Merck — 22 млрд долларга эга. Ralph Lauren компаниясининг хорижий маблағлари атиги 1 млрд долларни ташкил этади. Аммо, бу фирма капиталлашувининг сезиларли қисмидир. Goldman республикачилар тақдим этган солиқ ислоҳоти лойиҳасига асосланган ҳолда тахмин қилишича, қайтирилган пуллар учун солиқ ставкаси 8,75 фоизни, қайтирилган даромад учун солиқ 3,5 фоизни ташкил этади. 

Банк 8,75 фоизлик солиқни айириб ташлагандан кейин ҳам бу рақам S&P 500 таркибидаги ўртача компаниянинг хориждаги бозор капиталлашувининг 3 фоизини ташкил этишини аниқлаган. Албатта, юқориданоми зикр қилинган 5 компания улуши анча катта бўлади. 

Фото: Ralph Lauren

Apple — 25 фоиз, GE — 14 фоиз, Amgen — 24 фоиз, Merck — 10 фоиз, Ralph Lauren — 20 фоиз маблағига мо келувчи активга эга. Айни вақтда уларнинг барчаси акцияларни харид қилиб, дивидендлар тўламоқда. Уларнинг ҳажми қайтарилган маблағлар ҳисобига ошиши мумкин. 

Фото: Merck & Co

Goldman тахминларига биноан, 2018 йили ҳар бир акциядан тушадиган даромад ва форвард коэффициенти ўсиши нарх/фойда нисбатида қуйидагича кўриниш олади: Apple: 17/14; GE: 8/14; Amgen: 2/15; Merck: 8/16; Ralph Lauren: 0/16 фоиз. 

Хорижда сезиларли йирик маблағлари бўлган бошқа компаниялар

Банк ҳисоботида S&P 500 таркибидаги яна 20 йирик компанияларни ҳам келтирган. Уларнинг 6 тасининг хориждаги моддий маблағлари бозор капиталлашувининг 20 фоизидан ортиғини ташкил этади: Cisco Systems (71 млрд доллар- 37 фоиз); Oracle (48 млрд-22); Microsoft (128 млрд-20 фоиз); NetApp (5 млрд-36); Qualcomm (30 млрд-35); TE Connectivity (7 млрд-20 фоиз). 

Қавс ичида кўрсатилган рақамлар хориждаги маблағлар суммаси ва бозор капиталлашувига нисбатан улушини англатади. Бу корпорацияларнинг барчаси ахборот технологиялари соҳасида фаолият юритади. Рўйхатни қуйидаги 9 компания якунлайди: Waters (3 млрд доллар-17 фоиз); Western Digital (5 млрд-16); Citrix Systems (2 млрд-16); Foot Locker (1 млрд-15); Abbott Laboratories (14 млрд-14); Juniper Networks (2 млрд-13); Priceline Group (13 млрд-13); VeriSign (1 млрд-12); Johnson & Johnson (41 млрд-10).