Туркманистон ҳукумати йиғилишида хорижий фуқароларни мамлакат олий ўқув юртларига қабул қилиш тўғрисидаги ҳисобот тақдим этилди, деб ёзади «Ватан» газетаси шанба куни.

Шундай қилиб, Туркманистон ва Афғонистон ҳукуматлари ўртасида таълим соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги битимга мувофиқ "бир гуруҳ афғон фуқароларини Сайдий номидаги Туркманистон давлат педагогика университетининг тил ўрганиш курсларига бепул қабул қилиш таклиф этилмоқда".

Бундан ташқари, Хитой фуқаролари гуруҳини Озодий номидаги Туркманистон жаҳон тиллари миллий институтида тил ўрганиш бўйича курсларга қабул қилиш режалаштирилмоқда

Президент Гурбангули Бердимуҳамедов Туркманистон олий ўқув юртларига чет эл фуқароларини қабул қилиш ҳақида фармойиш берди ҳамда уларнинг таълим олиши учун яратилаётган шароитларни назорат остида ушлаш вазифасини топширди.

Аввалроқ афғонистонлик ёшлар Ўзбекистонда темир йўл соҳасида таҳсил олиши хабар берилганди.