Италия чемпионатининг 7-турида "Наполи" ўз майдонида "Кальяри"ни қабул қилди. Учрашув мезбонларнинг 3:0 ҳисобидаги йирик ғалабаси билан якунланди. 

4-дақиқада Ҳамшик ҳисобни очган бўлса, 40-дақиқада Мертенс пенальтини аниқ амалга ошириб, орадаги фарқни оширди. Мезбонлар 3-голи 47-дақиқада Кулибали томонидан киритилди. 

"Наполи" 7-турдан сўнг 21 очко билан 1-ўринда бормоқда. 2-ўринда бораётган "Ювентус" ҳисобида олти ўйиндан кейин 18 очко мавжуд. 

Наполи – Кальяри 3:0 (2:0, 1:0)
Голлар:
1:0 – 4 Ҳамшик, 2:0 – 40, пенальти Мертенс, 3:0 – 47 Кулибали.
Наполи – Рейна, Кулибали, Ҳусай, Альбиоль, Ғулом (Мариу Руй, 87), Жоржиньо, Ҳамшик, Инсинье, Аллан (Уна, 78), Кальехон (Рог, 71), Мертенс.
Кальяри – Краньо, Капуано, Андреолли, Романья, Чигарини (Дейола, 56), Падоин, Ионицэ, Барелла, Жоао Педро, Паволетти (Фариас, 66), Сау (Дессена, 34).