АҚШ октябрь ойида Корея ярим оролига Жанубий Корея флоти билан қўшма машғулот ўтказишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда «Ёнҳап» Жанубий Корея Мудофаа вазирлигидаги манбасига асосланган ҳолда хабар тарқатди.

«Биз Япон денгизи ҳудудига 15 октябрь куни «Рональд Рейган» авиаташувчиси бошчилигидаги жанговар гуруҳ келтирилиши бўйича маслаҳатлашувлар ўтказмоқдамиз», — деган манба.

Қайд этилишича, ушбу гуруҳда эсминец, ракетали крейсер ва атом сувости кемаси ҳам бўлади.