Англия премьер-лигасининг 7-туридан ўрин олган икки учрашув билан тур ўйинларига якун ясалди. Унда Ливерпуль жамоалари майдонга тушишди.

«Ливерпуль» «Ньюкасл» меҳмони бўлиб, аввалига Коутиньонинг голи эвазига ҳисобда олдинга чиқиб олганди, бироқ кўп ўтмай Хоселу томонидан киритилган гол ҳисобни тенглашишига сабаб бўлди.

«Эвертон» эса кутилмаганда ўз уйида «Бёрнли»га имкониятни бой бериб қўйди. Ҳендрик томонидан киритилган ягона гол меҳмонларга 1:0 ҳисобидаги ғалабани келтирди. Эътиборли томони, «Бёрнли» кетма-кет учинчи марта меҳмондаги учрашувларда мағлубиятга учрамади.

Ушбу ғалабадан сўнг «Бёрнли» 12 очко тўплаб, 6-ўринга кўтарилиб олди, «Ливерпуль» 12 очко ва тўплар нисбатидаги ёмонроқ кўрсаткич сабаб 7-ўринга тушиб кетди. «Ньюкасл» 10 очко билан 9, «Эвертон» эса 7 очко билан 16-поғонани банд этган.

Англия премьер-лигаси, 7-тур

Ньюкасл – Ливерпуль 1:1 (1:1)

Голлар: Хоселу (36) – Коутиньо (29).
Ньюкасл: Эллиот, Ласселс, Манкильо, Йедлин, Кларк, Ритчи, Мерино (Ҳэйден, 74), Шелви, Атсу, Перес (Диаме, 90), Хоселу (Гэйл, 79).
Ливерпуль: Миньоле, Матип, Морено, Гомес, Ловрен, Коутиньо, Хендерсон, Салах (Окслейд-Чемберлен, 84), Вейналдум, Мане (Соланке, 74), Старридж (Фирмино, 74).
Огоҳлантиришлар: Перес (55), Гомес (58).

Эвертон – Бернли 0:1 (0:1)

Гол: Ҳендрик (21).
Эвертон: Пикфорд, Кин, Бейнс, Мартина, Уильямс, Гуйе, Шнайдерлин (Руни, 63), Влашич (Дэвис, 69), Сигурдссон, Кэлверт-Льюин, Ньяссе (Сандро Рамирес, 82).
Бёрнли: Поуп, Тарковски, Уорд, Лоутон, Ми, Дефур, Корк, Ҳендрик (Барнс, 88), Брэйди, Арфилд, Вуд.
Огоҳлантиришлар: Дефур (40), Арфилд (42), Кэлверт-Льюин (49), Бейнс (58).