Робот-тракторлар кишлоқ аҳолиси қариши билан боғлиқ муаммоларни ҳал қилишга ёрдам бериши мумкин. У ҳар қандай об-ҳавода ва куннинг исталган вақтида мустақил ишлай олади, деб айтди Япония бош вазири Синдзо Абэ "Фан ва технология жамиятда" форумидаги нутқида.  

"Бунга ижобий томондан қарайлик. Бунга яхши мисол – робототехника ва биз у билан эриша оладиган натижалар", деб айтди Абэ. Абэ бунинг исботи тариқасида Хоккайдо оролидаги фермани келтирди. Бу ерда августда "бир-бири билан гаплаша оладиган" 4 та трактор фойдаланишга киритилган.

"Бу тўлиқ, ўзи юрувчи тракторлар", деб айтди Абэ. Абэ Киотода ўтган форум иштирокчиларига видеоролик тақдим қилиб, келажакда робот-тракторлар GPS навигация тизимига уланиши ва кечаю кундуз, ҳар қандай об-ҳавода ва ҳаттоки эгалари ухлаб ётганда ҳам ишлай олишини айтди.

"Энди фермерлар қариётгани хусусида ташвишланмаса ҳам бўлади", деб айтган Япония бош вазири.  

У, шунингдек, форум иштирокчилари Япония инновация учун дунёдаги энг очиқ давлатлигини айтди.  

"Фан ва технология жамиятда" форуми Киотода ҳар йили турли давлатлар ҳукуматлари вакиллари, компания ва илмий марказлари раҳбарлари иштирокида бўлиб ўтади.