Facebook ижтимоий тармоғи ўз фойдаланувчиларига аккаунтга кириш маълумотлари йўқолганда уларни тиклашга имкон берувчи юзни таниш технологиясини синашни бошлади.

"Биз фойдаланувчилар аккаунт уларга тегишли эканини осон ва тез тасдиқлай олишлари мумкин бўлган янги функцияни синаяпмиз. Бу опция фойдаланувчилар қачондир ўз аккаунтларига у ёрдамида кирган қурилмалар учун ишлайди. Смс бўйича икки омилли аутентификация билан бир қаторда бу функция шахсни тасдиқлашга ёрдам беради", дейилди компания хабарида.

Агар юзни таниш функцияси ишончли ва хакерлар ҳужумига бардошли бўлиб чиқса, унда кўпроқ сондаги фойдаланувчиларга тақдим қилинади.

Facebook’да кўплаб йиллар давомида аккаунтни очишнинг турли усуллари қўлланиб келинган. Баъзи ҳолларда сайт дўстлар суратини танишни сўраган. Шунингдек, аккаунтни тиклаш учун код оладиган ишончли контактлар рўйхатини тузиш таклиф қилинган.

Юзни таниш ёрдамида қурилмани очиш технологияси Face ID Apple’нинг янги iPhone X смартфонида қўлланган. Бироқ компания агар смартфон фойдаланувчиси 13 ёшдан кичик бўлса, ўз эгасини адаштириб қўйиши мумкинлигини тан олган.