Барселона шаҳрида Каталониянинг Испаниядан мустақил бўлиши учун ўтказилаётган референдум арафасида сайлов участкаларида узун навбатлар пайдо бўлди.

Каталония пойтахтидаги сайлов участкаларида овоз бериш жараёни бошланишидан бир неча соат олдиноқ юзлаб кишилар тўпланган. Об-ҳаво яхши эмаслиги, ёмғир ёғаётганига қарамасдан одамлар сайлов участкаларига келишда давом этишмоқда.

Шаҳарда автомобиллар ҳаракати қийинлашган.

Фаоллар, ота-оналар ҳамда уларнинг фарзандлари тунни Барселонадаги мактабларда ўтказишган.

Фото: Twitter
Фото: Twitter
Фото: Twitter

Сайлов участкалари маҳаллий вақт билан соат 09:00да (Тошкент вақти билан соат 12:00да) очилади ва соат 20:00гача овоз бериш жараёни давом этади. Каталония бўйлаб 2315та сайлов участкаси тайёрланган, жами 5,3 миллион сайловчи референдумда иштирок этиши кутилмоқда.

Фото: RT

Айни вақтда сайлов участкаларига сайлов урналари ва бюллетенлари олиб келиниши бошланган.

© РИА Новости / Елена Шестерина

Сўровларга кўра, Каталония мустақиллигини 41 фоиз киши қўллайди, 49 фоиз киши қарши. Мустақиллик референдуми ўтказилишини сўровда қатнашган каталонияликларнинг 80 фоизи қўллаб-қувватлаган, аммо уларнинг кўпчилиги референдум расмий Мадрид билан келишилган ҳолда ўтказилиши керак, деб ҳисоблайди.

Барселона Мадридга қарши: футболда эмас, бу гал сиёсат