Испания полицияси ва фуқаролик гвардияси ходимларининг Каталониядаги мустақиллик референдумига қарши ҳаракатлари қаршиликка дуч келмоқда.

Социалистлар нашри ҳисобланадиган El Pais газетаси хабарига кўра, сайлов участкалари атрофи баррикадалар билан тўсила бошлади. Қишлоқлардан фермерлар ёрдамга келган фермерлар йўлларни тракторлари билан тўсиб қўйишмоқда.

Улар шу орқали испан полицияси сайлов участкаларига сайлов ҳужжатларини олиб кетиш учун киришига тўсқинлик қилишмоқда.

Бундан ташқари, кўчаларда ёшу қари референдум давом этиши учун сайлов участкаларини ўраб, тўсиб олишган.