Каталониядаги мустақиллик референдуми вақтида сайловчилар ва Испания полицияси ўртасида тўқнашувлар бошланди. Ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари бир неча сайлов участкаларини ёпиб қўйиб, ҳужжатлар ва сайлов урналарини олиб кетишга уринишган. Участкалардан бирида полициячилар ичкарига кириш учун бино деразаларини синдиришган.

Каталонияликлар полициянинг йўлини тўсиб чиққан, тўқнашув вақтида бир неча киши жароҳатланди, уларнинг аниқ сони ҳозирча маълум эмас. Испания ҳукумати полицияга «сайлов материалларини олиб кетиш» кўрсатма қилинган, аммо уларнинг ҳаракатлари каталонияликларга қарши қаратилмаганди.

Susana Vera/Reuters

AP маълумотига кўра, испан полицияси Барселонада юзлаб каталонларни сайлов участкаларидан ҳайдаган, бир неча киши қўлга олинган. Бундан ташқари, баъзи жойларда полициячилар одамларни ҳайдаш учун резина ўқлар уза бошлади.

Susana Vera/Reuters
Emilio Morenatti/AP
Susana Vera/Reuters

Испания Конституциявий суди 20 сентябрь куни мазкур плебисцит ўтказилишини тақиқлаганди. Испания ҳукумати бу референдум бекор қилиб бўлинган, деб ҳисобламоқда. Уларнинг фикрича, мазкур овоз бериш жараёни «қонунга зид» ва «ҳеч қандай халқаро кўмакка эга бўлмайди».

Референдум бошланишига бир соат вақт қолганида Каталония ҳукумати фуқаролар сайлов участкаларида овоз бериши мумкинлигини эълон қилди.