Франциянинг Марсель шаҳри полицияси Сен-Шарль вокзалида одамларга пичоқ билан ҳужум қилган эркакни отиб ташлади. Бу ҳақда 1 октябрда BFMTV телеканали хабар берди. 

Охирги маълумотларга кўра, ҳужум оқибатида 2 киши ҳалок бўлган. 

Ушбу ҳужумнинг терговига яқин манбаларнинг маълум қилишича, гап теракт ҳақида кетмоқда. Франция ички ишлар вазири Жерар Колон воқеа жойига йўл олган.