Каталония референдум орқали Испаниядан ажралиб чиқса, бу терма жамоанинг 2018 йилги жаҳон чемпионатида иштирок этишига тўсиқ бўлиши мумкин. Бу ҳақда Marca хабар тарқатди.

Хабарга кўра, агар Ла лига раҳбарияти «Барселона»ни ва Каталониядаги бошқа клубларни Испания чемпионатидан четлатишга қарор қилса, ФИФА терма жамоага санкция қўллаши мумкин. Халқаро футбол федерациялари ташкилоти бу ҳолатни давлат футбол ишларига аралашиши деб ҳисоблаши мумкин.

Каталония мустақиллиги учун референдум бугун, 1 октябрь куни бўлиб ўтади.  Унда «Манчестер Сити» бош мураббийи Хосеп Гвардиола ҳам иштирок этишини билдирган.

Бундан аввалги хабарларда агар Испания чемпионатидан четлатилса, «Барселона» Франция ёки Англиядаги лигаларда қатнашишга тайёрлигини айтилганди.

Испания айни вақтда ЖЧ-2018 саралашида гуруҳда биринчи ўринда бормоқда. Мундиал йўлланмаси учун Албания ва Исроилга қарши ўйинларда 4 очко олиш кифоя бўлади.