АҚШнинг Калифорния штатида жойлашган Малибу шаҳри соҳиллари яқинида бир эркак вертолётдан океанга тушиб кетгандан кейин ҳалок бўлди. Бу ҳақда Los Angeles Times нашри хабар бермоқда.  

Нашр маълумотларига кўра, маҳаллий ўт ўчириш хизмати ходимлари эркакнинг жасадини соҳилдан 1,6 км узоқликда аниқлашган.  

Айни вақтда ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари воқеа тафсилотларини тергов қилишмоқда.