Бугун, 1 октябрь куни Франциянинг Марсель шаҳридаги Сен-Шарль вокзалида ўрта ёшлардаги эркак совуқ қурол билан икки кишига ҳужум қилиб, уларнинг умрига зомин бўлди.

Маҳаллий полиция вакиллари ушбу шахс диний руҳдаги ҳайқириқлар билан ҳужум қилгани учун, бу ҳужумни теракт сифатида баҳолаган. Айни пайтда воқеа тафсилотлари ўрганилмоқда.

Шунингдек, ўтган кеча, юқоридаги ҳолатга ўхшаш ҳодиса Эдмонтеда (Канада) ҳам кузатилган. Унда эркак киши пиёдалар ўтиш йўлкасидан йўлни кесиб ўтаётган йўловчиларга қасддан жароҳат етказиш мақсадида автомобиль тезлигини оширган. Бироздан сўнг, полиция вакилларига пичоқ билан ташланган. Унинг ҳаракати натижасида, 5 киши тан жароҳати олган, ҳужум қилган шахс ушланган. Унинг бошқарувида бўлган машинадан ИШИД байроғи топилган.