Каталония ҳукумати раиси Жорди Турулл референдум вақтида испан полицияси ва сайловчилар ўртасида бошланиб кетган тўқнашувлар оқибатида жароҳатланганлар сони 337 нафарга етгани ҳақида маълум қилди. Бу ҳақда Каталония ҳукуматининг расмий твиттерида ҳам ёзилган.

«337 киши жароҳатланган. Биз жабрланган кишилар Каталония полициясига мурожаат қилишини сўраймиз», — дейилган хабарда.

Бундан аввалроқ Испания ИИВ Каталониядаги референдум вақтида рўй берган тўқнашувлар туфайли ўнлаб полициячилар жароҳатлангани ҳақида маълумот берганди.