Жим Парсонс Forbes версиясига кўра, 2017 йилнинг энг юқори маош тўланувчи актёрлари рейтингида етакчилик қилди. Маълум бўлишича, телевизион актёрлар орасида "Катта портлаш назарияси" ва "Замонавий оила" актёрлари энг кўп ҳақ олади. 

Рейтингга кирган 10 нафар актёр бир йилда 185 миллион доллар ишлаб олди. "Замонавий оила" (Modern Family) сериалида ўйнаган бирйўла тўрт актёр рўйхатга киритилди: Жесси Тейлор Фергюсон ва Эд О'Нилл 10- ва 9-ўринларни эгаллашди, Эрик Стоунстрит 7-ўринни банд этди, Тай Баррелл эса 6-ўринда қайд этилди. 

"Картали уй" сериалидаги ҳар бир эпизод учун 500 минг доллар ҳақ олувчи Кевин Спейси бир йилда 12 миллион доллар ишлаб олди ва Эд О'Нилл билан рейтингнинг 8-ўрнини бўлишди. 

Фото:Amanda Edwards / WireImage

Актёрларнинг аксарияти бир йил ичида бир неча лойиҳада иштирок этган бўлса, Кунала Найяра фақат "Катта портлаш назарияси" орқали пул топиб келади. Сериалнинг бир қисми учун 1 миллион доллар бир йилда 25 миллион доллар йиғилишига олиб келиб, актёрни рейтингнинг 4-ўрнига олиб чиқди. "Катта портлаш назарияси" ва "Флоренс Фостер Женкинс"да 26 миллион доллар ишлаб олган Саймон Хелберг эса Найярдан ҳам ошиб кетди. Иккинчи ўрин яна CBS ситкомига насиб этди: ундан Жонни Галэки (26,5 миллион доллар) жой олди.

Энг юқори ҳақ олувчи актёрлар рейтингида "Катта портлаш назарияси"да Шелдон Купернинг ролини ижро этган Жим Парсонс етакчилик қилмоқда. Актёр учинчи йил кетма-кет шу рўйхатни бошқариб келмоқда, ҳисобот даври (2016 йил июнидан 2017 йилгача)да унинг иш ҳақи 27,5 миллион долларни ташкил қилди.