«Челси» жамоаси бош мураббийи Антонио Конте мавсум якунида лавозимини тарк этмоқчи.

The Sunday Times маълумотига кўра, ушбу италиялик мутахассис клуб раҳбариятининг трансфер сиёсатидан норозлигича қолмоқда. 48 ёшли мураббий ва клуб хўжайини Роман Абрамович ўртасидаги муносабатлар таранглашган.

«Челси» Конте раҳбарлигида ўтган мавсумда Англия чемпиони бўлганди. АПЛнинг жорий мавсумида 7 турдан кейин жамоа 13 очко тўплаган ҳолда тўртинчи поғонада жойлашган.