Испания чемпионатининг 7-турида "Барселона" ўз майдонида "Лас-Пальмас"ни қабул қилди. Ўйин 3:0 ҳисобида мезбонлар фойдасига ҳал бўлди. 

Ҳисоб иккинчи бўлимнинг 4-дақиқасида Бускетс томонидан очилди. 70- ва 77-дақиқаларда Месси гол уриб, якуний ҳисобнинг йирик бўлишини таъминлади. 

7-турдан сўнг "Барселона" 21 очко билан пешқадамлик қилмоқда. Иккинчи ўринда бораётган "Севилья" ҳисобида 16 очко бор. 

Барселона – Лас-Пальмас 3:0
Голлар:
 1:0 – 49 Бускетс, 2:0 – 70 Месси, 3:0 – 77 Месси.
Барселона – тер Стеген, Маскерано, Пике, Альба, Алеиш Видаль (Иньеста, 46; Андре Гомеш, 84), Бускетс, Серджи Роберто, Паулиньо (Ракитич, 46), Денис Суарес, Месси, Суарес.
Лас-Пальмас –  Чичисола, Химо Наварро, Борха Эррера, Маседо, Лемос, Виера, Сантана (Гомес, 78), Домингес (Толедо, 78), Аквилани, Таннане, Кальери.
Огоҳлантиришлар: Паулиньо (33), Пике (35), Альба (45), Бускетс (45), Суарес (51), Химо Наварро (59).