Каталониядаги мустақиллик референдуми вақтида сайловчилар ва испан полицияси ўртасида бошланган тўқнашувлар давомида жароҳат олганлар сони 38 нафарни ташкил қилмоқда. Бу ҳақда ҳудуд соғлиқни сақлаш департаменти раҳбари маълумот берган.

Қайд этилишича, жароҳатланганларнинг 3 нафарининг аҳволи жиддий.

Тўқнашувлар полиция сайлов участкаларига бостириб кириб, ҳужжатлар ва сайлов бюллетенларини йиғиштириб олиб кета бошлагач, юзага келди.

Сайловчилар қаршилик кўрсатгач, Мадриддан юборилган полициячилар уларга резина ўқлар отишга ўтди.