Россия автомобиль бозорида энг арзон янги автоуловлар рўйхатида Ravon R2 бешинчи поғонани банд қилмоқда. «Российская газета» томонидан тайёрланган рўйхатни бошланғич қиймати 389 900 рубль бўлган Lada Granta седан автомобили бошқариб турибди.

GM Uzbekistan томонидан ишлаб чиқарилаётган Ravon R2 автомобилининг прайстлистда кўрсатилган дастлабки нархи 439 900 рубль бўлиб, Lada Kalina автомобилидан ҳам арзон (440 600 рубль) туриши маълум бўлди. Шунингдек, рўйхатнинг иккинчи ва учинчи поғонасида Lada Priora ва Lada Granta лифтбек уловлари кўрсатилган.

Рўйхатнинг биринчи ўнталигидан Ravon Nexia седан, Lada 4х4 ва Renault Logan машиналари ҳам ўрин олган.