Жорий йилнинг 4-7 октябрь кунлари Қозоғистоннинг Актау шаҳрида бокс бўйича ўсмирлар ўртасида қозоқ бокс мактаби асосчиси Шокир Бультекул хотирасига бағишланган Х халқаро мусобақа бўлиб ўтади.

Бугун бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари мазкур мусобақада иштирок этиш учун Қозоғистонга жўнаб кетишди, деб ёзмоқда Sports.uz.

Турнир бошлангунга қадар ўзбекистонлик боксчилар тайёргарликни ўша ерда давом эттиришади.

Жамоа ушбу турнирда тўлиқ таркиб – 10 нафар боксчи билан иштирок этади. Тўлқин Қиличев ва Рустам Саидов мураббийлар штабидан ўрин олган, Бекжон Юсупов эса ҳакам сифатида ишлайди.

Тўлиқ таркиб билан танишинг:

49 кг –  Мироншоҳ Иброҳимов
52 кг – Фозилжон Абдумуродов
56 кг – Муроджон Аҳмадалиев
60 кг – Элнур Абдураимов
64 кг – Отабек Холматов
69 кг – Одилжон Аслонов
75 кг – Исроил Мадримов
81 кг – Мадияр Саидраҳимов
91 кг – Санжар Турсунов
+91 кг – Баҳодир Жалолов