Франция чемпионатининг 8-турида «Ренн» ва «Кан» клублари ўртасида кечган учрашув вақтида голни қайд этиш тизими хатога йўл қўйди. Ваҳби Ҳазри бурчак жаримасини амалга оширгач, «Кан» дарвозабони Реми Веркурт тўпни дарвоза чизиғи устида қайтариб юборди. Аммо голни қайд этиш тизими гол бўлганини кўрсатди ва ўйин бош ҳаками майдон марказини кўрсатди. 

Шундан сўнг «Кан» футболчилари ҳакамни ўраб ола бошлашди ва ундан қарорини ўзгартиришни сўрашди. Якунда Амаури Делеру ва гол бўлмаганини маълум қилди.

Вазият тасвирланган видеода ростан ҳам тўп дарвоза чизиғини кесиб ўтмаганини кўриш мумкин.

Реннда кечган учрашув «Кан»нинг 1:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди, ўйиндаги ягона гол мезбонлар футболчиси Рами Бенсебаини томонидан урилди - автогол.