Испания фуқаролик гвардияси Жирона вилоятидаги Каталония мустақиллиги масаласидаги референдум вақтида сайловчиларга куч ишлатмоқда.

Twitter’да ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари ходимлари сайловчиларни сайлов участкаларидан зўрлаб олиб чиқиб ташлаётгани тасвирланган видеолар тарқалди.

Испания Конституциявий суди Каталония женералитети ва парламенти томонидан референдумни ўтказиш юзасидан қабул қилинган барча ҳужжатларнинг амал қилишини тўхтатиб қўйиш ҳақида қарор қабул қилган. Шу йўл билан Испания марказий ҳокимияти Каталония маъмуриятининг референдум ўтказиш бўйича кейинги барча ҳаракатларига ноқонуний тус берган.