Республика Гидрометеорология марказининг хабар беришича, 3 октябрь куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёмғир ёғиши кутилмоқда. Шарқдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 5-10 метр тезликда эсади, баъзи жойларда секундига 12-17 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 12-14, кундузи 17-19 даража илиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади, баъзи жойларда секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 8-13, кундузи 10-15 даража илиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсади, баъзи жойларда секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 10-15, кундузи 15-20 даража илиқ бўлиши кутилмоқда.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё ва Қашқадарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғади. Шарқдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсади, баъзи жойларда секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 10-15, кундузи 15-20 даража илиқ бўлади.

Сурхондарё вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсади, баъзи жойларда секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 12-17, кундузи 20-25 даража илиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғиши кутилмоқда. Шарқдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсади, баъзи жойларда секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 7-12, кундузи 15-20 даража илиқ бўлиши кутилмоқда.

Республикамизнинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, айрим туманларда вақти-вақти билан ёғингарчилик бўлади (ёмғир қорга айланиши мумкин). Шарқдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсади, баъзи жойларда секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 2-7, кундузи 7-12 даража илиқ бўлади.