Италия А сериясининг 7-туридан ўрин олган эътиборга молик учрашувлардан бири Бергамода бўлиб ўтди. Унда «Аталанта» пешқадамлардан бири «Ювентус»ни қабул қилди.

Биринчи бўлимнинг ўрталарига келиб устунликни қўлга олган туринликлар уч дақиқа ичида иккита гол киритиб, ҳисобда олдинга чиқиб олишганди. Бироқ, орадан 7 дақиқа ўтиб Кальдара фарқни қисқартирди. Иккинчи бўлимда эса Кристанте томонидан киритилган гол учрашувнинг дуранг билан тугашига сабаб бўлди.

Натижада А серияда илк марта очко йўқотган «Ювентус» очколари сонини 19тага етказиб олди ва эндиликда пешқадам «Наполи»дан икки очко ортда қолмоқда ва «Интер» билан бир хил очко тўплаб 2-3 ўринларни бўлишиб турибди. «Аталанта» эса 9 очко билан 11-поғонани банд этган.

Италия А серияси
7-тур

Аталанта – Ювентус 2:2 (1:2)
Голлар: Кальдара (31), Кристанте (67) – Бернардески (21), Игуаин (24).
Аталанта: Бериша, Кальдара, Паломино, Хатебур, Масьелло, Фройлер, Спинаццола, Куртич (Петанья, 56), Кристанте (де Рон, 88), Гомес, Корнелиус (Иличич, 32).
Ювентус: Буффон, Кьеллини, Бенатия, Лихтштайнер (Бардзальи, 66), Асамоа, Бентанкур, Матюиди, Бернардески (Куадрадо, 69), Манджукич (Дуглас Коста, 78), Дибала, Игуаин.
Огоҳлантиришлар: Лихтштайнер (58), Гомес (64), Паломино (80), Петанья (82).