Брюссель Мадридни Каталонияда кескинликни авж олдирмаслик ва куч ишлатмасликка чақирди. Бу ҳақда Европа кенгаши раиси Дональд Туск Испания бош вазири Мариано Рахой билан телефон суҳбатида айтиб ўтди.

"Ҳозиргина Мариано Рахой билан суҳбатлашдим. Унинг Каталониядаги референдум ноқонунийлиги ҳақидаги конституцион далилларига қўшилган ҳолда, вазиятнинг янада кескинлашиши ва куч ишлатишдан қочиш йўлларини излашга чақирдим", деб ёзган Туск твиттерда.

Аввалроқ Еврокомиссия Каталонияда бўлиб ўтган мустақиллик референдумини ноқонуний ҳисоблашини айтган ва мухторият Испания таркибидан чиқса, бу вилоят Европа Иттифоқининг автоматик тарзда аъзоси бўлиб қолмаслиги ва унда аъзолик бўйича янги музокаралар бошлашидан огоҳлантирган.