Дубайнинг янги диққатга сазовор биноси — дунёнинг энг йирик фотосурат гардиши — шу йилнинг ноябрь ойида очилади, деб баёнот бермоқда амирлик-шаҳар ҳокимияти. 

43,6 миллион долларлик лойиҳа 2013 йили бошланган бўлиб, расман 2015 йилда очилиши керак эди. Аммо кейинчалик у қолдирилди.

Фото: Nicole Jewell /inhabitat.com 

Унинг баландлиги 150 метр, эни 93 метрни ташкил этади. Иншоот Zabeel Park кўнгилочар боғида жойлашган бўлиб, шакли билан фото ёки картина гардишини ёдга солади. У орқали бир томондан шаҳарнинг замонавий қисмига, иккинчи томондан эски шаҳар қисмига кўриниш очилади. 

Фотогардишнинг биринчи қаватида музей ва кўргазмалар зали бўлади. Томоша лифти ташриф буюрувчиларни тепага олиб чиқади, у ердан шаҳарни томоша қилиш мумкин бўлади. Қурилишда ишлатилган материаллар ёнмайдиган ва хавфсизлик меъёрларига тўла жавоб беради. 

Фото: Nicole Jewell /inhabitat.com 

Фотогардиш бинодаги барча ишлар шу ой охиригача тугайди. Ноябрь ойидан ташриф буюрувчилар киритилади. Қурилишнинг чўзилишига қурилиш материалларининг етишмаслиги сабаб бўлган.

Унга кириш учун чипталарни мобил илова орқали харид қилиш ҳам мумкин бўлади. 

Фото: Nicole Jewell /inhabitat.com 
Фото: Nicole Jewell /inhabitat.com 
Фото: Nicole Jewell /inhabitat.com