«Реал» ҳужумчиси Гарет Бэйлнинг «Боруссия» Дортмунд (3:1) дарвозасига урган голи ўтган ҳафтада ЕЧЛнинг энг чиройли голи деб топилди. УЕФА расмий сайти маълумотларига кўра, гол учун 23% кишилар овоз берган

Иккинчи ўринни «Селтик» яримҳимоячиси Скотт Синклейрнинг «Андерлехт» (3:0) дарвозасига урган голи (22% овоз) эгаллаган бўлса,«Спартак» хавбеки Фернандо «Ливерпуль» (1:1) дарвозасига урган голи  (19%) учинчи ўринни банд этган. 

Кейинги ўринларда Эдинсон Кавани («ПСЖ», 18%) ва Кевин Де Брюйне («Манчестер Сити», 17%) ўрин олган.