Барчага маълумки, минерал сув инсон организми учун фойдали хусусиятларга эга ҳисобланади. Айрим инсонлар газли минерал сувларни истеъмол қилишни хуш кўради. Шу ўринда ўз-ўзидан саволлар туғилади: Биз газли сув танловида адашмаймизми? Ўзбекистонда ҳам саломатлик учун фойдали бўлган табиий маъданли сув мавжудми?

Албатта, табиий манба орқали олинган сув одатий ичимлик сувига нисбатан ўзида барча шифобахш хусусиятларни сақлаб қолади. Ўзбекистоннинг Наманган вилоятида эса мана шундай фойдали сифатларга эга маъданли сув ишлаб чиқарилмоқда.

Хўш, Chortoq минерал сувининг афзаллик жиҳати нимада? Газли ичимлик қаерда ва қандай шароитда ишлаб чиқарилади? Айнан шу саволларга батафсил жавоб олиш мақсадида KUN мухбири бир гуруҳ матбуот ходимлари билан бирга Наманган вилоятининг Чортоқ дам олиш ҳудудига ташриф буюрди. Бу ерда журналистлар учун махсус  пресс-тур ташкил этилди.

Саёҳат давомида ОАВ ходимлари мутахассислар томонидан Chortoq минерал сувининг инсон организми учун фойдали хусусиятлари ҳақида билиб олишди. Шунингдек, сувни шиша идишларга қуйиш, фильтрация ва зарарсизлантириш жараёнларига гувоҳ бўлишди.

Алексей Тудаков, “Chortoq Mineral Water” компаниясининг раҳбари:

“Биз мазкур шифобаҳш сувнинг тозалаш жараёнини ҳар бир босқичига катта эътибор, масъулият билан қараймиз. Айни пайтда идишнинг янги дизайни янада мукаммал кўринишга эга: у яшил рангли ва кучли қуёш нурлари ва бошқа ташқи салбий таъсирлардан ҳимоялангандир. Ҳар бир хонадоннинг дастурхонида фойдали хусусиятларга бой бўлган Chortoq сувининг туришини тавсия қиламан. Зеро, саломатликни асраш – ўз қўлимиздадир.”

Минерал сув қаердан олинади?

Чортоқ — қарийб ярим асрлик тарихга эга минерал сув брендидир. Ичимлик сувини олиш мақсадида 507 метр чуқурликда 32-рақамли қудуқ очилган. Мазкур қудуқда оддий ичимлик суви ўрнига субтермал (+30оС) хлорид-сулфат-натрий таркибига эга минерал сув борлиги аниқланди. Қудуқдан олинган минерал сув икки маротаба фаол кўмир билан тозаланади, кейин уч босқичда турли хил аралашмалардан халос этилади. Сўнгра ултрабинафша нурлари билан зарарсизлантирилади ва углевод икки оксиди билан бойитилади. 

Қаерда ишлаб чиқарилади?

Buncra BV (Голландия) компанияси ва маҳаллий таъсисчиларнинг сармоялари кўмагида топилган минерал сув манбайи асосида завод қуришга қарор қилинди. Чортоқ суви, эндиликда, 2016 йилда қурилиб фойдаланишга топширилган янги юқори технологик заводда ишлаб чиқарилади. Соатига 4 минг дона 0,5 литрлик шиша идишни қадоқлаш қувватига эга ушбу заводда 46 киши фаолият юритади. Chortoq Mineral Water МЧЖ қўшма корхонаси минерал ичимлик сувини ишлаб чиқаришга ихтисослашган юқори талабларга жавоб берувчи JK Engineering Co., Ltd. (Жанубий Корея) ускуналари билан жиҳозланган.

Chortoqнинг фойдали хусусиятлари қандай?

Бу сув ошқозон-ичак тизими, жигар, ўт пуфаги йўллари, ошқозоности бези ҳамда қандли диабет каби хасталикларни даволашда кенг қўлланилади.

Бундан ташқари, Chortoq суви оғиз бўшлиғи, қизилўнгач ва ошқозонга механик, термал ва кимёвий таъсир кўрсатади. Шу тариқа ошқозон шираси ажралишини яхшилайди.

Маъданли сувнинг таъсири унинг таркибига кирувчи кимёвий элементлар ва бирикмалар (тузлар ва ионлар) таркиби билан белгиланади. Chortoq шифобахш ичимлик сувини ҳам чанқоқ қондиришда, ҳам уй шароитида касалликни даволаш мақсадида ишлатиш мумкин. 

Шифобахш маъданли сув шифокорлар томонидан тавсия этилганда бир неча омил ҳисобга олинади: беморнинг умумий ҳолати, касалликнинг кечиши ва хусусиятлари, ошқозон шираситаркибидаги кислота миқдори.  32-сонли қудуқнинг суви тана вазнининг ҳар 3,5-4 мл ҳисобидан кунига уч маҳал буюрилади (150-250 ml). Минерал сувни 50-100 мл миқдорида ича бошлаб, дозани 2-3 кун давомида нормага етказиш лозим. 

Нима учун яшил шиша идишда қадоқланади?

Chortoq Mineral Water МЧЖ ҚК минерал сувни Европа стандартларига мос тарзида шиша идишларга қадоқлаб чиқаришни йўлга қўйди. Айни пайтда идишнинг янги дизайни янада мукаммал кўринишга эга бўлди. Унинг айнан яшил рангли шиша идишга қуйилиши сабаби сувни  кучли қуёш нурлари ва бошқа ташқи салбий таъсирлардан ҳимоялаш учундир. Бундан ташқари, сув ўз минералларини узоқ вақтгача йўқотмайди. Ҳаттоки, голландиялик олимлар ҳам  Chortoq сувини ҳар куни ичиш кераклигини тавсия қилмоқда.

Бугунги саёҳатимиз давомида ўзимизда ҳам жаҳонга машҳур Perrier, Borjomi каби шифобахш, минерал сувлар ишлаб чиқарилаётганидан мамнун бўлдик. Бундай табиий манбаларнинг Ўзбекистон бозорида кириб келиши ҳамёнбоп нархлари билан  аҳолининг шифобахш сувга бўлган эҳтиёжини осонгина қондиради. Шунингдек, Chortoq Mineral Water МЧЖ ҚК фаолиятининг кенгайиши натижасида кўплаб янги иш ўринлари пайдо бўлди.

Сайт: www.chortoq.com

Телефон: +99899 887 05 55

Электрон почта: info@chartaq.uz

Реклама ҳуқуқи асосида