Хитойнинг Chilli mobile компанияси спиннер ва телефон гибриди кўринишидаги қурилма яратди. 

Янги қурилмани ҳам телефон, ҳам спиннер сифатида қўллаш мумкин. Сhilli K188 деб номланган модел 1,44 дюймли экранга, клавиатура ва 32 мегабайт хотирага эга. 

Телефон ноодатий шаклга эгалигидан ташқари, нархининг жуда арзонлиги билан мақтана олади: антиқа қурилманинг нархи бор-йўғи 18 долларни ташкил қилади.