Хитойнинг Гуйчжоу провинциясида эркак меҳмонхона тўловларидан қочишга уринди. У телефон сими бўйлаб қарама-қарши томондаги бинога ўтмоқчи бўлди. ChinaDaily ушбу видео билан бўлишди. 

Кадрларда эркакнинг қочишга уриниб 19-қават баландлигидаги телефон симида мувозанатни йўқотиб, осилиб қолганини кўриш мумкин. Унинг яқинида юқори вольтли электр узатиш линиялари бўлган. 

Охир-оқибат уни ўт ўчирувчилар қутқариб олишди, шундан кейин полиция ходимлари уни идорага олиб кетишди. Эркакнинг меҳмонхонага қанча қарз бўлгани ҳақида маълум қилинмаган.