Канаданинг Эдмонтон шаҳри кўчасида полицияга ҳужум қилиб, бир неча пиёдани уриб кетган сомалилик қочқинга 5 кишининг жонига суиқасд қилиш айблови илгари сурилди. Бу ҳақда Reuters агентлиги хабар қилмоқда.

Айбланувчи 30 ёшли бўлиб, Канада ҳукумати унинг исмини эълон қилмаган. Канада ОАВ эса, террорчиликни Абдуллоҳ Ҳасан Шариф содир этганини айтмоқда.

Канада полициясига кўра, 2 йил муқаддам унга нисбатан экстремистик ғояларга алоқадорликда гумон қилиниб, суриштирув ишлари олиб борилган. Иш далил-исботлар бўлмагани туфайли ёпилган эди. 

30 сентябрь куни кечқурун Chevrolet Malibu автомобилини бошқариб кетаётган ҳайдовчи полициячини уриб кетган ва уни бир неча маротаба пичоқлаган. Сўнгра, машинада ИШИД байроғини қолдириб, воқеа жойидан яширинган. 

Бир неча соатдан сўнг, шу эркак U-Haul юк ммашинасида 4 кишини уриб кетганди.

Жабрланган полицияси ва икки пиёдага шифохонадан жавоб берилган. Яна икки нафари шифохонага ётқизилган.