1 октябрда Каталония мухториятида ўтган референдумнинг 90 фоиз иштирокчиси мухториятнинг Испаниядан ажралиши учун овоз берди. Бу ҳақда мухторият раҳбарияти маълум қилди.  

Таъкидланишича, овоз беришда ҳаммаси бўлиб 2,3 млн сайловчи иштирок этган. 

Охирги маълумотларга кўра, референдум давомида полиция билан тўқнашувларда жабрланганлар сони 844 кишига етди.

Каталония парламенти мустақилликни эълон қилиш бўйича бир томонлама қарорни қабул қилади, деб айтди мухторият женералитети (ҳукумати) раиси ўринбосари Ориол Жункерас.

"Ҳа, парламент бундай қарорни қабул қилади", деб айтди у журналистларга.

Бироқ Испания ҳукумати ушбу референдумни тан олмаяпти.