Расмий Пхеньян Америка Қўшма Штатлари ва Корея республикаси ўртасидаги мудофаа шартномасини танқид қилмоқда. Бу ҳақда Ёнхап агентлиги Шимолий Кореянинг марказий нашри «Родон Синмун»га асосланган ҳолда ёзаяпти

«Шартномада Шимолий Кореяга бостириб кириш мақсадини амалга ошириш кўзда тутилган», — дейилади газетада чоп этилган хабарда.

Шартномага кўра, икки давлатдан бирига жанговар ҳужум қилинса, бири иккинчисига ёрдамга келиши шарт. АҚШ мазкур ҳужжат асосида Жанубий Кореяда ўз мудофаа комплексларини ўрнатмоқда.