"Биз муҳим воқеа арафасида турибмиз. Биз сайловлар очиқ-ойдинлик ва ҳалоллик муҳитида ўтиши учун барча саъй-ҳаракатларни амалга оширдик", деб айтди Қирғизистоннинг Чуй вилояти, Сокулук тумани аҳолиси билан учрашув вақтида Қирғизистон президенти лавозимига номзодлардан бири, мамлакатнинг собиқ бош вазири Сооронбай Жээнбеков.

Унинг айтишича, адолатли сайловлар ўтказилиши учун барча шароитлар яратилган. "Ҳаммага ҳам бу ёқмайди. Мени маъмуриятдаги захиралардан фойдаланишда айблашмоқда, бироқ мен сайловларда ҳамма номзодларга бир хил шароитлар таъминланиши учун бош вазир лавозимини топширдим. Мени халқимиз қаерда ҳақиқат бору, қаерда йўқлиги, қаерда аниқ мақсадлар бору, қаерда одамларни алдашга уринишлар борлигини билишга ҳаракат қилаётгани қувонтиради. Бугунги кунда Қирғизистоннинг ҳақиқий ватанпарварлари халқни бўм-бўш ваъдаларга учраб қолмасликка чақиради", деб айтган Жээнбеков.      

У катта иш тажрибасига эгалиги, бошқарувнинг барча пиллапояларидан ўтганини, қишлоқда ишлагани, ўқитувчи, зоотехник, Жогорку Кенеш депутати, қишлоқ хўжалиги вазири, губернатор ва ниҳоят бош вазир бўлганини эслатиб ўтган. 

Жээнбеков агар сайловчилар унга ишонч билдиришса ва у президент этиб сайланса, барча куч ва имкониятлари, билими ва қобилиятларини ўз халқи ва давлатига хизмат қилишга бахш этишини айтган. "Менда бунга тажриба ҳам, билим ва ирода ҳам етади. Мен учун давлат манфаатлари барчасидан устун", деб ўз сўзларини якунлаган номзод.