Дунёнинг энг самарадор ишчилари Люксембург, Норвегия, Швейцария, Дания ва Исландияда истиқомат қилишади. Улар бир соатлик иши вақтида мамлакатлари иқтисодиётига 68,47 доллардан 36,52 долларгача фойда келтиради. 

Экспертлар самарадорлик рейтингини тузишда аҳоли жон бошига тўғри келадиган ЯИМни олиб уни бир йилда бир киши ҳиссасига тўғри келадиган иш соатига тақсимлашди. Шу билан улар иқтисодиёт самарадорлиги индексини аниқлаб олишди. У ҳар бир ишчининг бир соатлик иш вақтида мамлакати иқтисодиётига қўшадиган ҳиссасига боғлиқ. Қуйида дунёнинг етакчи 36 мамлакатида иш самарадорлиги жадвалда акс эттирилган.