Малайзияда Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Иннинг акаси Ким Чен Нам жонига суиқасд қилганликда гумон қилинаётган икки гумондор устидан суд жараёни бошланди. У Шох Олам шаҳрида бошланди, деб хабар қилмоқда РИА Новости Япония ОАВга асосланган ҳолда.

Суд вьетнамлик Зоан Тхи Хионг ва индонезиялик Сити Аисяни ўлим жазосига маҳкум этишлари мумкин. Улар 13 февраль куни Куала-Лумпур аэропортида КХДРнинг Ким Чхол номига берилган дипломатик паспорт эгасига ҳужум қилиб, кучли заҳарловчи VX моддасини мойга аралаштирган ҳолда унинг юзига суркашган, деб тахмин қилинмоқда.

Судланувчилар 28 ёшли Зоан Тхи Хионг ва 25 ёшли Сити Аися ўз айбига иқрор бўлишмаган. Уларнинг таъкидлашларича, судланувчиларни видео-ўйинда қатнашиш учун ёллашган ва улар ўзларининг ҳаракатларидан Куала Лумпур аэропортида ҳалок бўлган киши ким эканини билишмаган ҳам. 

Тергов жараёнида КХДРга нисбатан гумон пайдо бўлган. Аммо Пхеньян буни қатъий равишда рад этиб келмоқда. Ҳодисага алоқадорликда гумон қилинаётган шимолий кореяликлар Малайзияни тарк этишга улгурган.