2 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати кенгашининг мажлиси бўлиб ўтди. Мажлисни Сенат раиси Н. Йўлдошев бошқарди.

Кенгаш Сенатнинг ўн иккинчи ялпи мажлисини шу йилнинг 4 октябрь куни Тошкент шаҳрида чақириш тўғрисида қарор қабул қилди.

Ялпи мажлисда кўриб чиқиладиган масалалар қаторида «Ўзбекистон Республикаси билан Қирғизистон Республикаси ўртасида ўзбек-қирғиз давлат чегараси тўғрисидаги шартнома ҳам бор.

Ушбу қонун Олий Мажлис Қонунчилик палатаси томонидан 28 сентябрь куни қабул қилинган. Қонун Ўзбекистон президенти имзолаганидан кейин кучга киради.

Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбоев бугун мамлакатнинг Ўзбекистон билан умумий чегарасини белгилаб олиш тўғрисидаги қонунни имзолади.

Кўрсатилган шартнома низомида ўзбек-қирғиз давлат чегарасининг 1170, 53 километри тавсифланган.

Қонун лойиҳаси қирғиз парламенти томонидан 28 сентябрь куни маъқулланганди.

Сенат кўриб чиқиши учун «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун, қонун ҳужжатларига ва халқаро меҳнат стандартларига мувофиқ фуқароларнинг кафолатланган меҳнат ҳуқуқларини таъминлаш тўғрисидаги масала ҳам киритилмоқда.

Ялпи мажлисда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ваколатига кирадиган бошқа масалаларни ҳам кўриб чиқиш режалаштирилган.