АҚШ президенти Дональд Трампнинг баёнот беришича, давлат котиби Рекс Тиллерсон КХДР етакчиси Ким Чен Ин билан музокараларга киришиш борасида вақтини сарфламоқда, холос. Трамп Twitter саҳифасида шу ҳақда ёзди

Америка етакчиси Шимолий Корея етакчисини яна бир карра «ракета инсон» деб атади. Трампнинг қайд этишича, АҚШ алалоқибат «қилиши лозим бўлган ишни амалга оширади».

«Мен бизнинг ажойиб давлат котибимиз Рекс Тиллерсонга айтдимки, у «кичик ракета инсон» мулоқотга киришиш учун беҳуда вақт кетказаяпти. Кучингни асра, Рекс — биз нима қилишимиз керак бўлса, ўшани амалга оширамиз», — деб ёзган Америка президенти.