Оҳангарон туманида, 2016 йилнинг август ойида Оҳангарон туманида яшовчи, уй бекаси, 1964 йилда туғилган Н.Ш. фирибгарлик йўли билан Андижон вилоятида яшовчи, уй бекаси, 1995 йилда туғилган Г.Н.нинг ишончини суистеъмол қилиб, «Оҳангарон туманидан уй олиб бераман» – деб алдаб, ундан 7.700 АҚШ долларини олиб, шу кунга қадар қайтариб бермаган.

Бу ҳақда Тошкент вилояти Ички ишлар бошқармаси хабар берди.

Қайд этилишича, ушбу ҳолат юзасидан унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 168-моддаси билан жиноят иши қўзғатилди. Терговни ИИБ олиб бормокда.