АҚШ президенти Дональд Трамп маъмурияти Куба дипломатик ходимларининг учдан икки қисми Қўшма Штатларни тарк этишини талаб қилади, деб хабар бермоқда Reuters АҚШ Конгрессида ишловчи ва ушбу режалардан хабардор ўз манбасига таянган ҳолда.

Агентликнинг қайд этишича, «бир неча ойлардан бери давом этган сирли «ҳужум»лар натижасида АҚШнинг Ҳаванадаги элчихонаси ходимларининг саломатлиги ёмонлашгач» бу чорага қўл урилмоқда, деб ёзади РИА Новости.

Манбанинг маълум қилишича, АҚШ Давлат департаменти бу қарорни 3 октябрь куни эълон қилади.

Илгарироқ Куба ташқи ишлар вазирлиги АҚШнинг Ҳаванадаги дипломатлар сонини қисқартириш қарори иккитомонлама муносабатларга рахна солишини таъкидлаб ўтган эди.