Доминикана Республикаси сенати мамлакатда tax free тизимини жорий қилиш вариантларини кўриб чиқмоқда. RT шу ҳақида хабар берди. 

"Сайёҳларни саноат товарлари ва хизматлар солиғи (ITBIS)дан, яъни бу мамлакатда 16 фоизни ташкил қилувчи қўшимча нарх учун солиқдан озод қилишлари мумкин", - дея хабар беради телеканал. 

Маълум бўлишича, агар ҳукумат тегишли қонун лойиҳасини қабул қилса, сайёҳлар умумий қиймати 75 доллардан 700 долларгача бўлган харидлар учун тўланган солиқни қайтаришлари мумкин.