Бугун, 3 октябрь куни — Каталония мустақиллиги референдуми вақтида полициянинг зўравонлик ҳаракатларига норозилик сифатида ялпи иш ташлаш эълон қилинди.

Юз минглаб кишилар кўчаларга чиқишди. Намойишчилар Барселона марказидаги кўчалардан юриб ўтишди, улар Испания миллий полиция штаб-квартирасини қуршаб олишди. Тинч намойишларда жами 300 минг киши иштирок этди.

Шу куни Каталониядаги асосий автомобил йўллари ёпилди, почталар ишламади, барча мактаб ва университетлар фаолияти тўхтади. Шунингдек, метро ва автобус фақат бир неча соат мобайнида хизмат кўрсатди.

Фото: Reuters
Фото: Reuters
Фото: Reuters
Фото: Reuters
Фото: Reuters
Фото: AP
Фото: Reuters
Фото: Reuters
Фото: AP
Фото: AP
Фото: AP
Фото: AP

Испан «Халқ партияси»нинг Барселонадаги қароргоҳи олдидаги норозилик намойиши. 

Фото: AP
Фото: AP

Намойишчилар бутун Барселонани кесиб ўтган Гран-Виа кўчасини ёпиб қўйди 

Фото: AP
Фото: AP

 Шаҳарнинг машҳур Бокерия бозори ҳам шу куни ишламади.