Ироқнинг собиқ президенти, курд давлат арбоби Жалол Талабоний 83 ёшида Германияда оламдан ўтди. Бу ҳақда бугун курдларнинг "Рудау" телеканалида хабар қилинди.

У шунингдек, Курдистон ватанпарварлари иттифоқи партияси раҳбари бўлган.

Телеканал маълумотига кўра, Талабоний 2012 йилда инсультни бошдан кечирганди.

Талабоний Ироқнинг араб бўлмаган илк президенти эди. У мамлакатга 2005 йилдан 2014 йилгача раҳбарлик қилганди.