Октябр ойининг иккинчи куни ҳам воқеаларга бой бўлди. Tribuna.Uz одатига кўра, уларни бир жойга тўплаб чиқди.

Куннинг энг кўп муҳокамасига сабаб бўлган воқеа бу Намангандаги можаро бўлди. «Пахтакор»га қарши ўйиндан сўнг «Навбаҳор» мухлислари меҳмонлардан тарихдаги аламларини олишга уринган ва ўртада оғзаки жанжал юзага келган.

Олий лиганинг бугунги кундаги бу воқеаларига муносабат билдириб турилганида «Нефтчи» бош мураббийи Вадим Абрамов ўтмишга қарор қилди ва ўз вақтида «Трактор» мураббии бўлганида, унга ўйинни келишиш таклиф қилинганини тан олди.

Европада эса Каталониянинг мустақиллиги масаласи ҳамон давом этмоқда. Унинг футболга келтирадиган зарарлари таҳлил қилиб чиқилди. Пеп Гвардиола ва Пике ўз фикрларини айтди. Пике эса ҳаттоки кўзига ёш ҳам олди. Бу орада «Барселона» президенти Бартомеу Каталония мустақил бўлса, «Барселона» лигани тарк этишимумкинлигига ҳам ишора қилди.

Бу ҳам етмагандек, клуб эртага бутунлай фаолият юритмаслигини ва Каталония бўйлаб ўтказиладиган намойишларга қўшилмоқчи эканини билдирди.

Агар Каталония мустақил бўлса, унинг терма жамоаси қанда кўриниш олиши таҳлил қилиб чиқилди. Европада яхшигина натижага эришиши мумкин бўлган жамоа пайдо бўлишини кутишимиз мумкин.

Бу орада Анчелоттининг кетиши билан елкасига шамол теккан «Бавария» футболчилари ундан нолишга тушди. Роббен ундан кўра болалар футболидаги шуғулланишни афзал билишини айтди. Ўз навбатида Анчелотти яқин 10 ой давомида ишлаш нияти йўқлигини маслаҳат берди.

Балки терма жамоадан таклиф тушса ишларсиз, папа Карло? Ўрин бўш термалар бор...