Олмаота яқинида Ан-28 самолёти борти ерга қулаши оқибатида 5 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Қозоғистон ички ишлар вазирлигининг фавқулодда ҳодисалар қўмитаси расмий вакили Руслан Иманкулов айтди.

"Самолёт 2017 йил 3 октябрда соат 19:15да Олмаота вилоятининг Илия туманидаги  Междуречинск қишлоғи яқинида санавиациянинг Ан-28 самолёти қулаган. Дастлабки маълумотларга кўра, самолётда 5 киши бўлган ва уларнинг барчаси ҳалоқ бўлган", деб айтди Иманқулов. 

Самолёт East Wing компаниясига тегишли бўлган. Самолёт ёнаётган ҳолда Олмаотадан 28 км узоқликда топилган. Самолёт Олмаота-Чимкент йўналиши бўйича санитар рейс амалга ошираётгани маълум қилинган.  

Маълум қилинишича, бортда экипажнинг икки аъзоси ва икки нафар доктор бўлган. Улар бир касални ташиётган бўлганлар.